Skip to main content
Yangiliklar

Светлана Осипова: “Янгиободдаги йиғин ажойиб ўтди”

By 02.02.2021No Comments

Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинни давом эттирмоқда. 5 январда бошланган мазкур йиғин 31 январь куни якунига етади. Ушбу йиғинда қатнашган Светлана Осипова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

“Йиғин ажойиб ўтди деб бемалол айта оламан. Январь ойидаги йиғинда мураббийларимиз асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни яхшилашга қаратишди. Деярли бир ойга яқин вақт давомида шуғулландик ва бўлажак халқаро мусобақаларга тайёрландик. Тўғрисини айтсам уйдагиларни жуда соғиндим.

Украиналик таэквондочилар ҳам биз билан бирга йиғинда қатнашишди. Улар жуда тажрибали ва кучли спортчилар экани кўриниб турди. Бир-биримиздан билмаган нарсаларни ўргандик, тажриба алмашдик. Энди бизни спарринглар кутмоқда, демак янада қизиқарли йиғин ва машғулотлар олдинда”, – дейди Светлана Осипова.