Skip to main content
Yangiliklar

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Февраль ойи вилоятларда қандай мусобақалар ўтмоқда?

By 05.02.2021No Comments

Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий мусобақасининг февраль ойлигига ҳам старт берилди. Стол тенниси, бадминтон, волейбол, баскетбол, шахмат-шашка ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган мусобақалар, айниқса, ҳудудлардаги ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Январь ойида ҳар бир вилоятда режага мувофиқ белгиланган спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган режага кўра, февраль ойида вилоятларда қуйидаги спорт турлари бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилояти – волейбол
Бухоро вилояти – шахмат-шашка
Фарғона вилояти – баскетбол
Жиззах вилояти – мини-футбол
Наманган вилояти – бадминтон
Навоий вилояти – стол тенниси
Қашқадарё вилояти – баскетбол
Қорақалпоғистон Республикаси – стол теннис
Самарқанд вилояти – волейбол
Сирдарё вилояти – шахмат-шашка
Сурхондарё вилояти – мини-футбол
Тошкент шаҳри – волейбол
Тошкент вилояти – бадминтон
Хоразм вилояти – стол теннис