Skip to main content
Yangiliklar

Спорт ва журналистика фахрийлари ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда

By 25.02.2021No Comments

Сўнгги пайтларда ўз фаоллиги билан ажралиб тураётган Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши юртимизда соғлом турмуш тарғиботи йўлида навбатдаги қадамни ташлади. Бугун ушбу ташкилот раиси Баҳодир Махситов бошчилигидаги бир қатор спорт фахрийлари ва журналистлари МОҚда жам бўлишди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад узоқ йиллар бир даврда фаолият олиб борган таниқли вакилларнинг ҳамкорлигини давом эттириш, келгусидаги режаларни муҳокама қилишдан иборат. Тадбирда иштирок этган МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов мазкур учрашувнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввалги йиғилишларда ҳам таъкидлаган эдим. Миллий олимпия қўмита Сизларнинг уйингиз. Истаган вақтингиз бу ерга ташриф буюришингиз мумкин. Сизлардаги касбингизга бўлган фидойилик, бой тажрибангиз билан ёшларимиздаги ватанпарварлик туйғуси, спортга бўлган эътиборини орттиришимиз керак”, – деди МОҚ раиси.

Йиғилиш муҳокамасида иштирокчилар томонидан ўзбек спорти намоёндалари ҳақида, хусусан, фахрий спортчиларимиз сиймосини ёшларимиз орасида янада машҳур қилиш, бунинг учун турли рағбатлантирувчи танловлар эълон қилиш, улар ҳақида видеороликлар, репортажлар, очеркларни янада кўпайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.