Skip to main content
Yangiliklar

Шерзод Ташматов камончиларимиз машғулотини кузатди

By 18.02.2021No Comments

Куни кеча МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси мутасаддиларини қабул қилиб, истиқболли режаларни муҳокама қилиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун МОҚ раиси ўринбосари спортчиларимиз шуғулланаётган базага бориб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди.

Айни пайтда мерганларимиз Республика Олимпия захиралари мактаб интернатида шуғулланишмоқда. Машғулотлар терма жамоа бош мураббийи Гулнора Орипова бошчилигидаги олиб бориляпти. Шерзод Ташматов ташриф давомида камончиларимизнинг машғулотини кузатар экан, мураббий билан йирик мусобақаларга тайёргарлик режаларини муҳокама қилди. Ўз навбатида МОҚ раиси ўринбосари ҳукуматимиз спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлик дастурларини қўллаб-қувватлаётгани, бу борада барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини февраль охирига қадар давом этади. Март ойида эса мерганларимиз Туркия йиғинига йўл олишади ва шу билан улар учун халқаро мусобақалар бошланади. Мазкур халқаро йиғин ва мусобақалар июнь ойида Парижда ўтадиган жаҳон лицензион мусобақасига қаратилган.