Skip to main content
Yangiliklar

ХОҚ Осиёнинг етти олимпия етакчиларини танлаб олди

By 05.02.2021No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси ташкилотнинг янги 25 нафар ёш етакчиларини танлади. Уларнинг 7 нафари Осиёдан бўлиб, Бутунжаҳон Олимпия ҳаракатининг ҳамкори “Panasonic” томонидан қўллаб-қувватланадиган тўрт йиллик дастур доирасида иш олиб боради.

Жаҳоннинг 25 мамлакат ва беш қитъасидан келадиган вакиллар, дунёни спорт имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзгартириш учун фаолият олиб боришади. ХОҚнинг ёш етакчилари Олимпия элчилари сифатида аниқ мавзулар бўйича ташкилот учун Олимпия ҳаракатини янада кенгайтириш, Ўйинлар ва Олимпиада қадриятларини бутун жаҳонда тарғиб этишда фаол роль ўйнайдилар.

ХОҚ президенти Томас Бах бу ҳақида: “Биз ҳаммамиз Олимпия ҳамжамиятида дунёни спорт ёрдамида яхшилаш ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз. “Ёш етакчилар” бутун жаҳондаги ёшларга ушбу ғояни ўз жамоаларида амалга ошириш имкониятини яратадилар”, – деди.

Якунда Алексис Лин (Хитой Халқ Республикаси), Ришав Бхоумик (Ҳиндистон), Сангюн Ли (Корея Республикаси), Майсса Бсайбес (Ливан), Таня Ли (Малайзия), Лоуренс Тан (Филиппин) ва Дхукхилан Живамани (Сингапур) ХОҚ томонидан танлаб олинган Осиёнинг ёш етакчилари бўлдилар.