Skip to main content
Yangiliklar

Футзалчиларимиз Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўйинда футболчиларимизни мағлуб этишди

By 25.02.2021No Comments

Узоқ йиллар ўзбек спортининг ривожига ҳисса қўшган давлат арбоби, ўз даврида МОҚ ва Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил қилинган учрашувда футбол ва футзал бўйича Миллий терма жамоамиз вакиллари ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мазкур тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Абдусалом Азизов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов, спорт фахрийлари ва кўп сонли мухлислар, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ўйин аввалида сўз олган расмийлар Мираброр Усмоновнинг ўзбек спорти ва футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг ҳаёт йўли ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг майдонга футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоалари тушиб келишди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйинда футзалчиларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборингизга мазкур тадбирдан ва ўйин жараёнидан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз: