Skip to main content
Yangiliklar

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнирига старт берилди

By 24.02.2021No Comments

Пойтахтимизда илк бор камондан отиш бўйича «Aлпомиш ва Барчиной» халқаро турнири ўтказилмоқда.

Бугун, 24 февраль куни мусобақаларнинг очилиш куни сифатида қизғин давом етмоқда. Очилиш маросимида Миллий oлимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ташматов, Республика олимпия захиралари коллежи директори М.Алиев ва Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси О.Имамов нутқ сўзлашди.

Мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан маҳоратли спортчилар иштирок этишмоқда. Шу билан бир қаторда бу турнирда Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 дан ортиқ спортчи иштирок этади. Мусобақанинг финал баҳслари 27 февраль кунига белгиланган.