Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси украиналик спортчилар билан ҳамкорликда Янгиободда йиғинни бошлади

By 05.01.2021No Comments

Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинни бошлашди. 5 январда бошланган мазкур йиғин 20 кун давом этади ва унда украиналик икки нафар таэквондочи Владислав Бондарь ва Костянтин Костеневич ҳам қатнашади

Ушбу йиғинда бўлажак мусобақаларга тайёргарлик олиб борилади, техник ва тактик қўлланмалар устида ишланади.

25 январга қадар давом этадиган мазкур йиғинда 18 нафар таэквондочи қатнашади.

Йиғинда иштирок этаётган спортчилар рўйхати:
Дмитрий Шокин
Никита Рафалович
Ниёз Пулатов
Улуғбек Рашитов
Жасур Жайсунов
Сардор Тоиров
Шуҳрат Салаев
Шаҳбоз Тусматов
Шаҳзод Сайфиев
Шоҳруҳ Ражабов
Нигора Турсунқулова
Светлана Осипова
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Феруза Садикова
Гулсанам Азамова
Гулсанам Алижонова
Озода Собиржонова

Мураббийлар штаби:
Ким Юнг Жин
Александр Ким
Дмитрий Хван
Павел Хан
Владимир Хан
Максим Рафалович
Маъсуд Юнусов (шифокор)
Станислав Догбаев (массажчи)

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати