Skip to main content
Yangiliklar

Сурхондарёда йил якуни бўйича спортчи ва тренерлар тақдирланди

By 16.01.2021No Comments

Барча ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам жисмоний тарбия ва спортга кенг имкониятлар яратилиб, аҳоли айниқса ёшларни спортга жалб қилиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Спорт соҳасида гап кетганда вилоятдан кучли полвонлар ва бошқа спорт турларидан халқаро ва жаҳон чемпионлари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Бугун Термиз Олимпия захиралари коллежида вилоят хокими ўринбосари ва вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда 2019-2020 йилларда муносиб натижа кўрсатган тренер ва спортчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати