Skip to main content
Yangiliklar

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Мусобақага Бош вазир ўринбосари ташриф буюрди

By 28.01.2021No Comments

Таъкидлаш жоиз, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур мусобақа катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Самарқандда «Спортни сев, спорт билан яша!» Республика оммавий спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи старт олди.

Бугун мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Ризаев, халқ таълими бошқармаси бошлиғи, вилоят шахмат федерацияси раиси З.Шодиевалар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда шахматни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан ушбу мусобақа 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори ижросини таъминлашга хизмат қилиши, қолаверса шахматни оммалаштириш орқали мамлакатимизда спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳоли қамровини оширишга эришилишини ҳам таъкидлашди.

«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида январь ойи «Шахмат-шашка ойлиги» этиб белгиланган эди. Мазкур ойлик доирасида вилоят бўйича ўтказилган шахмат мусобақасининг туман (шаҳар) босқичида ҳудуддаги 492 та маҳалладан 5 385 нафар ўғил-қизлар ғолиблик учун дона суришди.

Мусобақанинг туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 нафардан ортиқ ёшлар бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Самарқанд олимпия захиралари коллежида шахмат бўйича ўз қобилиятларини намоён этишмоқда.