Ҳар қандай дин инсонни ўз соғлиғига бефарқ бўлмаслик, мунтазам ҳаракатда бўлиш, саломатлигига зарар етказувчи озуқалардан сақланиш каби жиҳатларга ундайди. Ислом динида пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини камондан отиш, сузиш ва от миниш, фойдали жисмоний машқлар билан машғул бўлишга чорлаганлари яхши маълум. Шу жумладан, бошқа динлар ҳам инсонларни мунтазам ҳаракатда бўлишга даъват этади. Қуйида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган видеороликда бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўламиз: