Skip to main content
Yangiliklar

Ширинлик мия фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?

By 19.01.2021No Comments

🧠Миянинг рағбатлантириш тизимини бузади. Гликемик индекслари юқори бўлган озиқ-овқатлар (яъни қондаги қанд миқдорини тез кўтарадиган маҳсулотлар) кучли очлик ва ҳатто гиёҳвандликка ўхшаш ҳисларни келтириб чиқаради.

🧬Хотирани ёмонлаштиради. Мунтазам равишда кўп миқдордаги шакарни истеъмол қилиш яллиғланишни келтириб чиқаради, бу эса хотира пасайишига олиб келади.

😡Кайфиятга салбий таъсир қилади. Биз илгари ширин нарсалар кўнгилни кўтаради, деб ўйлар эдик, аммо бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Олимлар 23000 кишининг овқатланиш одатлари ва кайфиятини таҳлил қилиб, ширинликни кўпроқ истеъмол қилиш депрессияга олиб келиши ҳам мумкинлигини исботлашди.

🧠Ақлий қобилиятни пасайтиради. Қонда глюкоза даражаси кўтарилиши қон томирларига зарар етказади, бу эса аста-секин бошқа муаммоларга олиб келади. Узоқ муддатли қандли диабетга чалинган одамларни кузатиш натижасида уларнинг хотираси, ўрганиш ва бошқа когнитив функцияларининг бузилишига олиб келиши аниқланди.