Skip to main content
Yangiliklar

Ильяс Бекбулатов “Pro League-2021” турнирининг ғолибига айланди

By 23.01.2021No Comments

Россия Федерациясининг Владикавказ шаҳрида эркин кураш бўйича “Pro League-2021” мусобақаси якунига етмоқда. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакили Ильяс Бекбулатов -70 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақани чорак 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасида Европа чемпиони Имам Ганишевга қарши бошлаган ҳамюртимиз 10:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ярим финалда эса ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Анзор Закуев билан тўқнаш келди. Вакилимизнинг устунлигида кечган баҳс Бекбулатовнинг 9:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Кутилганидек, финалда ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Давид Баев рўбарў келди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Pro League-2021
Эркин кураш, -70 кг:
¼ финал: Ильяс Бекбулатов – Имам Ганишев (Россия) 10:0
½ финал: Ильяс Бекбулатов – Анзор Закуев (Россия) 9:3
Финал: Ильяс Бекбулатов – Давид Баев 6:4

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Артур Таймазов раҳбарлигидаги “Taymazov team” компаниясининг титул ҳомийлигида ўтди ва унда ҳар бир вазннинг энг кучли 8 нафар курашчилари гиламга чиқди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ильяс Бекбулатовни бугунги ғалаба билан табриклаб, унга келгуси мусобақаларда ҳам ёрқин ғалабалар тилаб қолади.