Skip to main content
Yangiliklar

ХОҚ президенти Токио-2020 Олимпия ўйинларига содиқлигини тасдиқлади

By 28.01.2021No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ХОҚ Ижроия қўмитасининг 27 январда бўлиб ўтган мажлисидан кейин Қўмитанинг шу йил ёзда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича мажбуриятини тасдиқлади.

Томас Бах мажлисдан кейин оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда шундай деди: “Биз бутун эътиборимизни Олимпия ва Паралимпия ўйинларини муваффақиятли, хавфсиз ўтказишга қаратганмиз. Кейинги бир неча кун давомида биз халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталари вакиллари билан телефон орқали суҳбатлашдик, спортчиларнинг вакилларидан ҳисоботларини олдик. Бугунги кунда биз уларнинг ҳаммаси, 206 та Миллий олимпия қўмитаси, барча халқаро федерациялар ва спортчилар ана шу Олимпия ўйинларини қўллаб-қувватлаётганликларини яна бир бор ҳис қилдик. Биз худди шундай содиқликни Япония ҳукумати, мусобақа Ташкилий қўмитаси ва Япония Олимпия қўмитасида ҳам кўриб турибмиз”.