Skip to main content
Yangiliklar

Фойдали маслаҳат. Смартфонингизни ётоқхонадан ташқарида қолдириш учун 5 сабаб ВИДЕО

By 11.01.2021No Comments

Инсоннинг психологик энергиясини аккумуляторга ўхшатиш мумкин. Эрталаблари гўёки тўлиқ зарядланган ва кейин кун давомида жисмоний ва психологик толиқиш ва кўплаб қарорлар қабул қилинганлиги сабабли аста-секин сусаяди ва кун охирига келиб бу энергия ўзининг минимал чегарасига этади. Шу сабабли кечга яқин оддий қарорларни, ҳаттоки ухлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳам қийинлашади. Шундай вақтларда ҳар хил шаҳватларга қаршилигингиз заифлашади. Интернет кўнгилочар ва қизиқарли муҳит билан таъминлайди, сиздан талаб қилинадиган нарса, мақсадсиз саҳифаларни кўздан кечиришдир. Шунчаки бармоғингизни экран бўйлаб ҳаракатлантирасиз, гўёки сиз телефонни бошқарасиз лекин аслида телефон сизни бошқаради. Ниҳоят чарчаб ухлаб қолгунингизгача анча вақт ўтади ва жуда кўп вақтингиз беҳуда кетади.
Бу вақтда Шаҳватларга бўлган қаршилик заифлиги туфайли ҳар хил ахлоқсиз нарсаларни кўриш эҳтимоли бошқа вақтларга қараганда юқори бўлади. Бундан ташқари, ёлғиз қолганингизда, шайтон сизни йўлдан оздириши осонроқ бўлади. (аслида кимлигингни ёлғиз қолганингда биласан деб бежизга айтишмайди)
Ётоқ хонаси ҳордиқ ва хотиржамлик учун мўлжалланган. Интернет эса бизнинг эътиборимизни жалб қилади ва чалғитади, у сабабли биз осойишталик онларини бой берамиз ва кўпинча уйқудан олдинги зикрларни унутиб қўямиз.
Катта хатолардан бири шундаки, кўпчилигимиз уйғониб қиладиган биринчи иш телефонимизга келган хат ва хабарларни текшириш ва уларга жавоб беришдир! Уйғонганимизда психологик ва ақлий фаоллигимиз чўққисига етган бўлади, шунинг учун бу фурсатни малакаларингизни ошириш, яхши одатларга ўрганиш, фойдали нарсаларни ўқиш ва тадқиқ қилиш каби энг чиройли тарзда сарфланг.
Кеч ухлаш бизни эрта туришимизга имкон бермайди ва бизни етарлича уйқудан маҳрум қилади, шунинг учун чарчаган ҳолда уйғонамиз. Кўп ҳолларда бу ҳатто бамдодга ухлаб қолишга ҳам сабаб бўлади. Натижада кун унумсиз ва баракасиз ўтади.
Пайғамбаримиз (саллаллаҳу ъалайҳи васаллам) нинг ҳадисларини эсланг:
Пайғамбаримиз (с.а.в): (Мазмуни) “Аллоҳ умматимга (куннинг) биринчи соатларни баракали қилди” (Аҳмад) ривояти
Эҳтимол, бошида бу одатдан воз кечиш қийин бўлар, лекин натижада ҳаётингиз енгиллашишини ёдда тутинг. Бу муҳим ва фойдали эканлигига ишончингиз ҳосил бўлсин. Бу фикр оддий бўлиб кўрингани билан бу буюк дунёни очадиган калитлардан кичик бир калитдир.

Сизни телефондан чалғитиши, фойдали билимларга эга бўлишингиз ва янги, яхши одатга ўрганишингиз учун, ётишда телефон ўрнига китоб ўқишни маслаҳат бераман. Энг муҳим маслаҳат – бу одатни сизни кузатиб, сиз билан беллашадиган одам билан бирга ўрганинг. Эсдан чиқариб қўймаслик учун бу видеони қайта-қайта кўриб чиқишингиз мумкин.