Кўпчилик қилиши керак бўлган ҳамма ишларни бажариш учун вақт тополмайди ёки уларнинг ишларига шўнғишларига қарамай, барибир улгуришмайди. Ушбу видеода сизга барча ишларга улгуриш усуллари ҳақида айтиб бераман. Агар ишларингиз тўпланиб қолган бўлса, сиз бирма-бир бажариш учун вазифалар рўйхатини тузишингиз мумкин. Аммо бу услубнинг самарадорлигини қандай ошириш мумкин? Ахир, оддий рўйхат доимо ёрдам беравермайди…
Тайм менежментда бу услуб филни ейиш деб ҳам аталади. Шубҳасиз бир ўтиришда филни еб бўлмайди. Лекин агар уни кичик бўлакларга бўлсак ва ҳар куни оз-оздан истеъмол қилсак маълум бир вақт ичида батамом еб тугатамиз.