Skip to main content
Yangiliklar

Юртимизда илк бор 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

By 11.12.2020No Comments

7-10 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси, Республика кўзи ожизлар спорт федерацияси ва кўзи ожизлар жамияти ҳамда ташаббуси билан кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича илк бор Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг 6 та ҳудудидан спортчилар иштирок этди. Аниқроғи, Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий, Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасидан жамоалар иштирок этди. Мусобақа низомига кўра жамоалар 3 тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Ҳар бир учрашув 20 дақиқадан иборат 2 та тайм асосида ўтказилди.

«А» ва “B” гуруҳлари ғолиб бўлган «Бухоро» ва «Андижон» финал баҳсида чемпионлик учун майдонга тушди. Унда 4:2 ҳисобида бухороликларнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Бухоро вилояти терма жамоаси 1-ўринни, «Андижон» 2-ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган футболчиларга насиб этди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада ўзини ижобий томонларини намойиш эта олган ва яхши кўрсатгичларга эришган спортчилар 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигига қабул қилинади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати