Бугун эътиборингизга таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулованинг байрам табрикларини ҳавола қиламиз. Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси, Осиё ўйинлари совриндори бўлган спортчимиз янги йилда ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Бу борада Турсунқуловага омад тилаб қоламиз.