Skip to main content
Yangiliklar

Волейбол: эркаклар термаси Қўқонда, аёллар термаси эса Наманганда йиғин ўтказмоқда

By 05.12.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ, шу йил 27 ноябрь – 17 декабрь кунлари оралиғида эркаклар ҳамда аёллар терма жамоаларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади.

Эркаклар терма жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йиғин ўтказишмоқда. Мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига терма жамоа бош мураббийи Азиз Тешабоев томонидан 23 нафар спортчи жалб қилинган.

Машғулотларда асосий эътибор спортчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини яхшилашга қаратилмоқда.

Аёллар терма жамоамиз эса бош мураббий Музаффар Ядгаров бошчилигида Наманган шаҳрига тўпланишган.

Ҳар икки терма жамоанинг ўқув-машғулотлар йиғини карантин қоидалари асосида ташкил этилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати