Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий–спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни Ғузор туманида болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида таэквондо WT тури бўйича 8-10, 11-13, 14-17 ва 18-30 ёш тоифаларида “Ғузор тумани ҳокими соврини учун” туман мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада жами 358 нафар спортчилар қатнашишди. 25 нафар спортчи олтин, 25 нафари кумуш ва 50 нафари бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.
🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати