Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбек тенниси юлдузи Ирода Тўлаганова жиззахлик ёшларга мастер-класс намойиш этди

By 02.12.2020No Comments

Ўзбек теннис мактабининг ёрқин юлдузи, ёшлар ўртасида нуфузли «Уимблдон» турнири ғолибаси, ҳамюртимиз Ирода Тўлаганова хизмат сафари билан Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Дастлаб машҳур теннисчи, ҳозирда Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби лавозимида ишлаб келаётган И.Тўлаганова Жиззах олимпия захиралари коллежи ҳамда Жиззах вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Фахрий меҳмон ҳар икки даргоҳда теннис спорти бўйича мавжуд камчиликлар ва ютуқларни ўрганиб чиқди. Шунингдек, Ирода Тўлаганова Жиззах вилоятида теннис спортини янада ривожлантириш борасида ўз фикрларни ўртага ташлади. Қолаверса, Жиззахда янги теннис корти барпо этиш асосий мақсад этиб белгиланди.

Сафар давомида И.Тўлагановага жиззахлик спорт мутасаддилари ҳам ҳамроҳ қилишди. Улар Жиззах шаҳридаги 29-сонли «Меҳрибонлик уйи»да ҳам бўлиб, ушбу маскан тарбияланувчилари учун «маҳорат сабоқлари»ни ўтказди.

Учрашув сўнгида Ирода Тўлаганова болажонлар учун спорт анжомларидан иборат совғалар жамланмасини топширди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати