Skip to main content
Yangiliklar

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди

By 15.12.2020No Comments

Бугун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги 2020 йилги Ўзбекистон чемпионати старт олди. 20 декабрга қадар давом этадиган мусобақада қиз болалар ва ўғил болалар 10тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Дастлабки кунда ўсмир қизлар -46, -55, -63 ва ўсмир ўғил болалар -45, -55, -68, +78 даянга чиқишди. Финал беллашувлари бироздан сўнг бўлиб ўтади ва ғолиблар маълум бўлади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати