Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020 иштирокчилари коронавирус тестларини мунтазам топширишлари шарт

By 05.12.2020No Comments

Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси ҳар тўрт-беш кунда иштирокчиларини коронавирусга текширишни режалаштираётганини маълум қилди. Қон таҳлиллари тўрт йилликнинг муҳим спорт анжумани мобайнида олинади.

Ушбу муҳим қадам ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган коронавирус тарқалишига қарши чоралардан бири сифатида қаралмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига Токио-2020 ташкилий қўмитаси, Халқаро олимпия қўмитаси, Япония ҳукумати ва мамлакат пойтахти вакиллари киритилган.

Масала юзасидан якуний қарор яқин кунларда Япония Бош вазири Ёсихиде Суга билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг қабул қилинади. Учрашув давомида томонлар ўйинларнинг қайта ишланган жадвали, шунингдек, хорижлик спортчилар ва мухлисларни қабул қилиш билан боғлиқ мавзуларга тўхталиб ўтадилар.

Япониянинг Kyodo агентлиги хабар беришича, ноқулай эпидемиологик вазиятга эга мамлакатлар спортчилари ва жамоалари вакиллари Токиога муаммосиз келишлари мумкин. Ҳозирда мамлакатда юқорида айтиб ўтилган давлатлардан келганлар учун 14 кунлик карантин жорий этилган, аммо Ташкилий қўмита ушбу чекловни юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Илгарироқ Токио-2020 ижрочи директори Тосиро Муто спортчилар, мураббийлар ва расмийлар мажбурий изоляция бекор қилингани билан давом этаётган пандемия сабаб қўйилган қатъий чекловларга дуч келишини маълум қилганди. Гап ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашдан воз кечиш ҳақида кетаётгани йўқ. Балки мамлакатга кириш учун коронавирусга қарши янги ПЗР тести натижаларини тақдим этиш лозим бўлар. Будан ташқари, олимпиячилар мамлакатни ўйинлардаги чиқишлари якунлаганидан сўнг дарҳол тарк этишлари тавсия қилинади.

Бир неча кун олдин расмийлар Токио ўйинларида коронавирусга қарши кураш учун 960 миллион доллар сарфлагани ҳақида хабар берилган эди.