Skip to main content
Yangiliklar

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқ

By 04.12.2020No Comments

Пойтахтимизда 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳал қилувчи беллашувлар ўтказилди.

Бугунги баҳслар эса мухлислар кутган шиддатли ўйинлар ва ҳиссиётли ғалабаларни тақдим қилди. Эркаклар ўртасида кечган беллашувлар якунида андижонлик Қутбидилло Тешабоевнинг қўли баланд келган бўлса, аёллар баҳсида тошкентлик Розалина Хаджиевага тенг келадигани топилмади. Қолган йўналишларнинг натижалари билан танишинг:

Эркаклар:
1. Қутбидилло Тешабоев (Андижон вилояти)
2. Станислав Тян (Тошкент вилояти)
3. Абдулазиз Анорбоев (Андижон вилояти)

Аёллар:
1. Розалина Хаджиева (Тошкент шаҳар)
2. Камила Халикова (Тошкент вилояти)
3. Суғдиёна Мадалиева (Наманган вилояти)

Жуфтлик. Эркаклар:
1. Қутбидилло ва Иззатилло Тешабоев (Андижон вилояти)
2. Станислав Тян / Никита Панов (Тошкент вилояти)
3. Жамшид Раҳимберганов / Эганберган Эганберганов (Хоразм вилояти)
3. Навруз ва Шерзод Хонтўраев (Жиззах вилояти)

Жуфтлик. Аёллар:
1. Марҳабо Магдиева / Меҳринисо Норқулова (Тошкент вилояти)
2. Фотима Хайитбоева / Мадина Маткаримова (Хоразм вилояти)
3. Дилафруз Азимова / Суғдиёна Мадалиева (Тошкент шаҳар)
3. Нафиса Тўраева / Шаҳризода Ибрагимова (Сирдарё вилояти)

Микст:
1. Никита Панов / Камила Халикова (Тошкент вилояти)
2. Абдулазиз Анорбоев / Хуснора Иминова (Андижон вилояти)
3. Суғдиёна Мадалиева / Илғор Танбоев (Тошкент шаҳар)
3. Нодир Холмуров / Ҳабибуллаева Мухлиса (Жиззах вилояти)

Мусобақанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, унда имконияти чекланган спортчилар ўртасида илк бор пара-стол тенниси мусобақасининг ташкил қилингани бўлди. 20 га яқин спортчилар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақа кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Унда қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

1-5 классда ғолиб ва совриндорлар

Қизлар ўртасида:
1. К. Тўйчиева
2. А. Хамдамова
3. Н. Эргашева
3. Д. Норхўжаева

Эркаклар ўртасида:
1. Қ. Фардаев
2. У. Аҳмедов
3. Р. Атамуратов
3. О. Нормаҳматов

7-8 классда ғолиб ва совриндорлар
1. С. Хамракулов
2. С. Хамракулов
3. И. Хамраев
3. А. Заҳиджанов

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий паралимпия ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди. Жумладан, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимизга муросасиз беллашувлар учун ташаккур айтиб, уларнинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолди. Шунингдек, пара-стол теннисчиларимиз ҳукуматимиз, қолаверса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, улар ўртасида бу каби мусобақалар кўпроқ ташкил қилиниши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Olympic.uz