Skip to main content
Yangiliklar

Сирдарё вилояти ҳокими спорт нормативларини топширишда «шахсий намуна» кўрсатмоқда

By 05.12.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида 2021 йил 1 июлдан бошлаб вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов томонидан тақдим этилган рейтинг кўрсаткичлари асосида рейтинг кўрсаткичлари энг паст бўлган давлат органлари раҳбарларининг фаолиятини ҳар ярим йилликда танқидий муҳокама қилиш, рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган давлат органлари раҳбарларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш тавсия этилган.

Буни тўғри англаган, энг муҳими, Фармон ижросини таъминлаш эмас, балки ўзи ва ходимлари саломатлигини ўйлаган раҳбарлар аллақачон бу борада амалий ҳаракатларни бошлаб юборишган. Жумладан, Сирдарёда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида раҳбар ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси синаб кўрилмоқда.

Сирдарё вилоятидаги раҳбар ходимлар спортнинг югуриш, пресс, оғир атлетика, турникда тортилиш ва қўлларни букиб ёзиш (отжимания) йўналишлари бўйича синовдан ўтказилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати