Skip to main content
Yangiliklar

Саломатлигингиз ўз қўлингизда ёхуд бутун мамлакат бўйлаб эрталабки бадантарбия машғулотлари оммалашмоқда

By 02.12.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Энг асосийси, юртдошларимиз бу жараёнда ўз ҳохиши, кўнгил майли билан қатнашмоқда. Зотан, пандемия шароитида саломатлик энг бебаҳо неъмат эканлигини фуқароларимиз теран англаб етишди, десак муболаға бўлмайди. Шундай экан, сиз ҳам сафимизга қўшилинг ва саломатлигингизни мустаҳкамланг!

Қуйида мамлакатимиз гўшаларида аҳолининг турли қатламлари эрталабки бадантарбия машғулотларида фаол қатнашаётганига гувоҳ бўласиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати