Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Владислав Ханни табриклаймиз!

By 28.12.2020No Comments

Бугун ўзбекистонлик собиқ таэквондочи Владислав Хан ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. 1992 йил 28 декабрь куни туғилган Владислав таэквондонинг WT йўналиши бўйича 2011 йилги Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, ўша йил Россия Опен мусобақасида ҳам бронза медали соҳибига айланган. У 2013 ва 2015 йилларда ўтган Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.

Бугунги кунда “Club Lisan” таэквондо клубида мураббий бўлиб ишлаётган ҳамюртимиз бугун 28 ёшни қарши олмоқда. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Владислав Ханнни туғилган куни билан табриклайди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати🇺🇿🥋