Skip to main content
Yangiliklar

МОҚда соғлом турмуш тарзини Олмазор тумани мисолида ҳаётга татбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди

By 09.12.2020No Comments

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Президентимизнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099 фармонининг Тошкент шаҳри Олмазор тумани мисолида ижросини таъминлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Уни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди.

Йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов ҳамда раис маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Олмазор тумани ҳокимлиги масъул ходими Aнвар Мурсакулов, “Чиғатой дарвоза” МФЙ раиси Ҳабибулло Aбдуллаев, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Рустам Рихсибаевлар иштирок этишди.

Учрашувда асосий масала аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, бу борада барча таълим муассасалари ва ташкилот-корхоналарнинг ишчи ходимларини қамраб олиш, мунтазам бадантарбия машғулотлари ва меҳнат жамоаларида спорт мусобақаларини ўтказишга эътибор қаратилди. Айниқса, ҳар бир оила, маҳаллада, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида мусобақаларни мунтазам равишда ўтказишга алоҳида урғу берилди.