Skip to main content
Yangiliklar

Қизилтепада хусусий соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди

By 14.12.2020No Comments

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ислом Каримов номли кўчада аҳоли, айниқса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташаббускор тадбиркор Мухтор Шарипов томонидан “MUXTAR FIGHT CLUB” спорт-соғломлаштириш маркази қуриб битказилди.

Дам олиш кунларида очилиш маросими бўлиб ўтган ушбу иншоотда спортнинг аралаш жанг санъати, бодибилдинг, фитнес, айробика каби турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд. Спорт мажмуанинг ўлчами 30х40 метр бўлиб, унинг бир кунлик сиғими 250 нафарни ташкил этади.

Эндиликда бу ерда маҳаллий аҳоли ва айниқса ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиб, ўз саломатликларини мустаҳкамлаши мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати