Skip to main content
Yangiliklar

Қишки олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

By 26.12.2020No Comments

• қишки Олимпия ўйинларида энг кўп медаль жамғарган спортчилар норвегиялик атлетлардир. 2014 йилгача чанғичи Бьёрн Эрленд Дели мультимедалчилар орасида 8 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан етакчилик қилган бўлса, Сочи-2014да Уле-Эйнар Бьёрндален (8-4-1), Пхёнчхан-2018 да эса Марит Бьёрген (8-4-4) ушбу рекордни янгилашга муваффақ бўлишган.

• Норвегияликлар 2014 йилга қадар ўтказилган барча қишки Олимпиада ўйинларида 303 та медални қўлга киритиб (107 та олтин), қишки Олимпиада тарихидаги энг муваффақиятли мамлакат деб топилган. Ҳозирда бу кўрсаткич 132 та олтин, 125 та кумуш ва 111 та бронза, жами 368 та медалга етган.

• Сараево (Босния ва Герцеговина)да бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида (1984), фигурали учиш бўйича спортчилар Кристофер Дин ва Жейн Торвилллар беллашув рақсига Ravel Bolero мусиқасини танлаб олишган. Уларга берилган вақт стандарт бўйича 4 дақиқа 10 сония бўлиб, катта ҳажмли композицияни 4 дақиқа 28 сонияга (18 сония кўп) қисқартиришга муваффақ бўлишган. Якунда улар фигурали учиш стандартини бажариб, охирида ортиқча 18 сонияни коньки лезвиясини музга теккизмасдан рақсни тиззаларида бажаришган. Натижада олтин медални қўлга киритишган.

• Канада давлати 1988 йил қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган бўлсада, ўз юртидаги илк олтин медални қўлга киритиш Калгарида насиб этмаган. Мезбонларга биринчи бор Ванкуверда (Канада, 2010) ўтказилган Олимпиадада ғолиблик насиб этган. Бундай ғалабага фристайлнинг могул йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Александр Билодо эришган.

• Канадалик спортчи Клара Хьюз ўзининг маҳорати билан қишки ва ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этиб, ажойиб натижаларни қайд этган. Қишки Олимпия ўйинларида 4 та, шундан 1 та олтин (конъкида учиш спорти), шунингдек ёзги Олимпиадаларда 2 та бронза (велоспорт) медалини қўлга киритиб, Канада давлати рамзига айланган.

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Ш.Назаров