Skip to main content
Yangiliklar

Хитой 1 мартдан допингни жазоланадиган жиноятлар рўйхатига киритади

By 30.12.2020No Comments

Хитой маъмурлари томонидан келгуси йилнинг 1 мартидан спортдаги тақиқланган моддалардан фойдаланиш жазоланадиган жиноятларга тенглаштирилиши белгиланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, бу ҳақидаги қарор мамлакат парламенти мажлисида қабул қилинган. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, допингдан фойдаланишда фош этилганлар жарима тўлашга ва уч йиллик муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинади. Бундай жазо спортчиларга ана шундай ман этилган препаратларни таклиф этадиганларга нисбатан ҳам қўлланилади.

ХХР ҳукумати спортчиларни бундай моддалардан фойдаланишга мажбур этадиган шахсларга янада қатъийроқ жазо чораларини қўллашни режалаштирмоқда.

Кейинги йилларда Хитой раҳбарияти допингга қарши жамоатчилик ҳаракатини янада фаоллаштирди. Бу йил январь ойида эса шу муносабат билан Хитой Олий халқ судининг мазкур соҳадаги қонунбузарликларни бартараф этишга йўналтирилган тавсиялари эълон қилинган.