Skip to main content
Yangiliklar

Халқаро ташкилотлардан байрам табриклари

By 30.12.2020No Comments

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига яқинлашиб келаётган янги 2021 йил билан қутлаб кўплаб Халқаро ташкилотлар, Олимпия қўмиталаридан байрам табриклари келмоқда. Улар орасида ХОҚ президенти Томас Бах, Осиё Олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад Ал Фахад Ал Сабаҳ, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабэ, Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос, Олимпия ва Осиё ўйинлари ташкилий қўмиталари, шунингдек, Қўмитамиз билан яқин ҳамкорлик қиладиган бир қатор расмий вакиллар ва ташкилотларни ҳам учратиш мумкин.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси байрам номаларини жўнатаётган барча ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади. Байрам табриклари келишда давом этмоқда.