Skip to main content
Yangiliklar

Элликқалъа туманида «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилди

By 05.12.2020No Comments

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Саломатлик учун 5000 қадам» акцияси ташкил этилди.

Акция давомида маҳаллий аҳоли иштирокида юриш марафони ва спортнинг волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбир туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Оммавий спорт тадбирига «шахсий намуна» сифатида Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов, Президент фармони ижроси бўйича хизмат сафари билан келган масъул ходим, подполковник Фаррух Ўсаров, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, подполковник Омирбай Турдибаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Усман Ситмуратовлар фаол қатнашди. Шунингдек, тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, нуроний ва ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати