Skip to main content
Yangiliklar

Дзюдо: эртага катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

By 03.12.2020No Comments

Шу йил 4-6 декабрь кунлари пойтахтимизда дзюдо ва пара-дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

«Универсал» спорт мажмуасида ташкил этиладиган мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 500 нафарга яқин сараланган дзюдочилар татамига чиқади. Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш ҳамда дастлабки кунги беллашувларда татамига чиқадиган дзюдочиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.

2 декабрь куни чемпионат беллашувларида ҳакамлик қиладиган реферилар учун семинар ташкил этилди. Уни халқаро тоифадаги IJF реферилари – Рамзиддин Саидов ҳамда Вячеслав Перетейко олиб боришди.

Дарвоқе, 4-6 декабрь кунлари парадзюдо бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00да бошланса, соат 17:00дан эса медаллар учун кураш кечадиган финал беллашувларига старт берилади.

Мусобақа дастури:
4 декабрь («Универсал» спорт саройи)
Эркаклар (дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар: -48, -52, -57 кг
Эркаклар (пара-дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -48, -52 кг

5 декабрь («Универсал» спорт саройи)
Эркаклар (дзюдо): -73, -81, -90 кг. Аёллар: -63, -70 кг
Эркаклар (пара-дзюдо): -73, -81, -90 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -57, -63 кг

6 декабрь («Универсал» спорт саройи)
Эркаклар (дзюдо): -100, +100 кг. Аёллар: -78, +78 кг
Эркаклар (пара-дзюдо): -100, +100 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -70, +70 кг

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати