2019 йилнинг декабрь ойида Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича “Moscow Grand-Prix Final” мусобақаси бўлиб ўтганди.
Ушбу мусобақада -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович бронза медалини қўлга киритганди.
Рафалович 1/8 финалда австралиялик Жэк Мартонни 20:0, чорак финалда испаниялик Рауль Мартинес Гарсияни 15:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Ярим финалда эса озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганига имкониятни бой берган ва бронза медаль учун баҳсда мисрлик Сеиф Иссани 7:5 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати