Skip to main content
Yangiliklar

Бокс: Тошкентда Ўзбекистон кубоги бошланди

By 03.12.2020No Comments

Бугун пойтахтимиздаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бошланди. 

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 370 нафар ёш спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Бугун мусобақага старт берилди.

Ўзбекистон кубоги баҳслари 8 декабрга қадар давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати