Skip to main content
Yangiliklar

Ҳассан Садок – Франция таэквондо федерациясининг янги президенти

By 22.12.2020No Comments

Ҳассан Садок Франция таэквондо федерацияси (FFTDA) президенти этиб сайланди. У кейинги 4 йил давомида ушбу лавозимда ишлайди.

2015 йилдан буён президент сифатида ишлаб келган Денис Оджо бу йилги сайловда ўз номзодини қўйгани йўқ. FFTDA аъзолари COVID-19 протоколига қатъий риоя қилган ҳолда Лионда йиғилишди ва президентлик сайловида иштирок этишди.

Садок президент бўлишини ёқлаб 3017та овоз берилди, 157та овоз эса унга қарши бўлди.

“Сўнгги 5 йил ичида олиб борилган ишлар учун Денис Оджога катта раҳмат айтмоқчиман. У барчасини назорат қилиб борди ва барча муаммоларни ҳал қилди”, – дейди Садок.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати