Skip to main content
Yangiliklar

Қашқадарё: умумтаълим мактабларнинг спорт заллари қай аҳволда?

By 11.12.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ етиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сонли Фармони шунингдек, Президентимизнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва улар билан ишлашнинг янгича тизимини йўлга қўйиш бўйича берган топшириқ ва кўрсатмаларига асосан вилоятда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, халқ таълими ва ёшлар ишлари агентлиги бошқармалари ҳамкорлигида давлат таълим муассасаларининг спорт заллари ҳамда спорт иншоотларида соат 16:00 дан 22:00 га қадар аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида қўшма қарорлар имзоланиб, мазкур спорт иншоотларида спорт турлари бўйича секциялар йўлга қўйилмоқда.

Мазкур қўшма қарорлар ижроси қай даражада амалга оширилаётганлигини билиш мақсадида, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Халматов Қарши шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларининг спорт заллари фаолиятини кўздан кечирди ва масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Бу каби амалий ишлар режа асосида вилоят бўйлаб олиб борилиши белгилаб олинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати