Skip to main content
Yangiliklar

Қаршида моҳир сузувчилар беллашишди

By 07.12.2020No Comments

Қашқадарё вилоятида Олимпия спорт турлари ёшлар ўртасидаги селекцион мусобақалар давом этади. 5 декабрь куни Қарши шаҳрида сузиш бўйича 2006-2007, 2008 йилларда тугилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди. Мазкур турнир 8-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.

Мусобақада вилоятнинг Касби, Китоб, Косон туманлари ва Қарши шаҳрининг спортчилари иштирок этишди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада нафақат сузиш билан мунтазам шуғулланиб келаётган спортчилар, балки вилоят ёшлари хам иштирок этишди. Беллашувларда жами 90 нафар иштирокчи 50, 100 метрларга эркин, чалқанча, брасс ва баттерфляй усулларида, шунингдек, 200 метрга комплекс дастурларида баҳс олиб боришди.

Спортчиларни тақдирлаш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов иштирок этиб, қўмита томонидан тақдим этилган совғаларни ғолиб ва совриндорларга топширди.