Skip to main content
Yangiliklar

2023 йилги Бутунжаҳон соҳил ўйинларининг санаси эълон қилинди

By 21.12.2020No Comments

Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) Бутунжаҳон соҳил ўйинларининг янги санасини эълон қилди. Унга кўра, ушбу халқаро мусобақа 2023 йилнинг 24-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Шу йил май ойида ANOC мазкур мусобақаларни 2021 йилга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ташкилотнинг Ижроия қўмитаси кенгаши коронавирус пандемияси туфайли белгиланган тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу Миллий олимпия қўмиталарига бутун диққат-эътиборларини 2021 йилдаги “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва 2022 йилда Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига қаратиш имконини беради.

Маълумот учун, I Бутунжаҳон соҳил ўйинлари 2019 йил октябрь ойида Қатарда ўтказилган эди. 2023 йилга мўлжалланган Ўйинларнинг мезбони ҳозирча эълон қилингани йўқ.