Skip to main content
Yangiliklar

17 декабрь – Ўзбекистон WT таэквондо ассоциациясида “Очиқ эшиклар” куни

By 16.12.2020No Comments

17 декабрь куни соат 15:00да Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси “Очиқ эшиклар” кунини ўтказади. Ўзига хос жозибадор спорт тури билан яқиндан танишиш истагида бўлган барча юртдошларимизни “Очиқ эшиклар” кунига таклиф этамиз. Дастур доирасида юртимизнинг юлдуз таэквондочилари Дмитрий Шокин, Жасур Бойқўзиев, Нигора Турсунқулова ва Мадинабону Маннопова маҳорат дарсларини ўтказишади.

“Очиқ эшиклар” кунига барча мухлислар ва ОАВ ходимларини таклиф этамиз.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати🇺🇿🥋