Skip to main content
Yangiliklar

“ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

By 03.11.2020No Comments

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни маданият, санъат ва жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу тадбирларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини оммавий равишда ташкил қилиш ва ўтказиш, аҳоли кайфиятини янада кўтаришга қаратилган тадбирларни ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40-мактаб биносида ташкил этилган “ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” мавзусида маданий-маърифий кўнгилочар тадбир ҳам ана эзгу ишларнинг давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.

Тадбирда ёзувчи, шоирлар, элимизнинг севимли санъаткорлари чиқишлари, юртдошларимизда мамлакатимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбек миллий академик драма театри усталари томонидан саҳналаштирилган Жалолиддин Мангуберди спектаклидан парча ва Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Мендирман ўша» қўшиғи барча йиғилганларга байрамона кайфият тақдим этди.

Оғир атлетика бўйича Олимпияда ўйинлари ғолиби, Олимпиада рекордчиси, Жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ва Таеквондо бўйича Жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Дмитрий Шокинлар ҳам тадбир давомида сўзга таклиф этилди.

Улар спортга кириб келиши, машғулотлар жараёнидаги ўзига хос қизиқарли воқеалар ва мусобақаларда ғолиблик онлари, юртимизда спортга ва спортчиларни қўллаб қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

«Ватанни севмоқ – иймондандир» ғояси билан йўғрилган мазкур тадбир намуна сифатида олиниб эндиликда шу форматда Республикамизни барча ҳудудларида ташкил этиладиган бўлди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати