2021 йилда ёпиқ иншоотлардаги йигирма олтита мусобақа Европа ва Шимолий Aмериканинг 12 мамлакатида кенгайтирилган тур доирасида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор мусобақа географиясини кенгайтиришга қаратилган.
«Ушбу синовли дамларда мукофот пулларини тақсимлаш молиявий жиҳатдан яшовчан бўлиб қолишига, шунингдек, спортчиларга таклиф этилаётган мукофот жамғармаларини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш мақсадида индивидуал учрашувларга бевосита кўпроқ маблағ ажратиш имконини бериш учун World Athletics томонидан ўзгартирилди.»
Федерациянинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси муносабати билан режалар ўзгарувчан характерга эга, мавсум яқинлашиши билан саналар ва жойлар ўзгариши мумкин. Шунингдек, Жаҳон тури ташкилотчилари ёпиқ иншоотлардаги мусобақаларнинг протокол ва режаларини хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва COVID-19дан спортчиларни асраш, унинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича ишлаб чиқишни тавсия этади.