Skip to main content
Yangiliklar

UCI World Tour-2020ни якунлaди

By 12.11.2020No Comments

Халқаро велосипедчилар уюшмаси бу йилги мавсумни якунлади. UCI матбуот хизмати жорий мавсумни «COVID-19 билан боғлиқ мисли кўрилмаган санитария ҳолати туфайли тарихий мавсум» деб атади.

Март ойи ўрталарида велоспорт мусобақалари бутунлай тўхтатилди. Шунга қарамай, UCI WorldTour ва UCI Women’s WorldTour уюшманинг соғлиқни сақлаш протоколига риоя қилган ҳолда 1 августдан қайта бошланди.

Умуман олганда, тадбирларнинг бекор қилиниши ва кейинга қолдирилиши натижасида UCI WorldTour 2020 ўтиши лозим бўлган 21 та тадбир ва 121 та мусобақанинг 17 та тадбири ва 101 та мусобақаси августдан ноябр ойининг бошигача ўтказилди. Aёллар ўртасидаги деярли барча 11 тадбир ва 21 кунлик мусобақалар чекловлар остида ўтиб бўлди. Федерация ва унинг ҳамкорлари томонидан 2020 йил 5 майда тузилган янги UCI Халқаро йўл тақвимига биноан “Paris-Roubaix”, “Paris-Roubaix Femmes”, «Amstel Gold Race» ҳамда «Amstel Gold Race Ladies» велопойгалари бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 19 июнь куни UCI мусобақаларни тиклаш мақсадида соғлиқни сақлаш протоколини эълон қилган эди. Ушбу баённома UCI тиббиёт директори, профессор Ксавье Бигард раҳбарлигида велоспортнинг турли вакиллари (пойгачилар, жамоалар ва ташкилотчилар) ҳамда жамоавий шифокорлардан ташкил топган бошқарув гуруҳи томонидан тузилган. Мусобақа олдидан ўтказиладиган мажбурий тестлар серияси, шунингдек учта Гранд Турнинг қолган кунларида кузатув тестлари жорий этилди.