Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентда аёллар ўртасида хайрия акцияси бўлиб ўтади

By 07.11.2020No Comments

7 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Экопарк”да аёллар ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилади. Шуни таъкидлаш керакки, 150 нафардан ортиқ пойтахт аёллари «SelfMama Uzbekistan» ташаббуси ҳисобланган ушбу ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдиришди. Хайрия тадбири “Samarkand Half Marathon” хайрия марафони ва эксперт-невропатологлар иштирокидаги «Aутизм» очиқ диалоги кўмагида ташкил этилмоқда.

Биз инсониятнинг гўзал ва нафосатли вакилаларини «SelfMama Uzbekistan»да иштирок этиш, шу қаторда авлодларнинг инклюзив, спорт ва соғлом маданиятини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга, Ўзбекистонда аёллар ва болалар спортини қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, Олимпизм ғояларини илгари сурувчи бу каби лойиҳаларни, хусусан пойтахтдаги ижтимоий фаол аёлларнинг спорт ва хайрия ишларини қўллаб-қувватлайди ва уларга омад тилайди.