Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимиз бўйлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Тошкент ёшларни севади!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» давом этмоқда. Ушбу ойлик доирасида бутун Тошкент шаҳри бўйлаб бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ойлик давомида маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концерт дастурлари, тадбиркорлар билан учрашувлар, пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига экскурциялар, ёшларга кўтаринки кайфият бағишловчи викторина ва танловлар ҳам ўтказилади.
Жумладан, Ёшлар ижод саройида ҳам мазкур ойлик доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Айниқса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган шахмат ва шашка мусобақалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Унда 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Тадбир сўнгида ташкил этилган концерт дастури ёшлар учун унутилмас байрамона кайфият тақдим этди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги