Skip to main content
Yangiliklar

Тошкент вилоятида велошоссе бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

By 25.11.2020No Comments

Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ ўтказилмоқда.

Бугун старт олиб, 27 ноябрга қадар Тошкент вилояти трассаларида давом этадиган велошоссе бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида мамлакатимизнинг 10та ҳудудидан (Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятларидан ташқари) жами 172 нафар спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳслари келгуси мавсум учун терма жамоа таркибини шакллантириш, спортчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яна бир маротаба кўздан кечириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати