Skip to main content
Yangiliklar

Шохсанам Азамова: “Олтин медалимни ота-онамга бағишлайман”

By 27.11.2020No Comments

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати -46 кг вазн тоифасида финалда Шохсанам Азамова Зарингор Ҳусниддиновани мағлуб этиб мамлакат чемпиони бўлди.

“Финал жуда ҳаяжонли бўлди. Агар шу ҳаяжонни енгиб ўтсангиз ғолиб бўла оласиз.

Машғулотларда машаққат билан шуғуллансангиз жангларда қийин вазиятларда чиқиб кета оласиз.

Шу даражага етишимга ҳисса қўшган барча мураббийларимга раҳмат айтаман.

2015 йилдан буён таэквондо билан шуғулланиб келаман. Бу йил тўртинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлдим.

Терма жамоа билан халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Осиё, Жаҳон чемпионатларида ва Олимпиадада совриндор бўлишни орзу қиламан.

Бу йилги чемпионлигимни ота-онамга бағишлайман. Уларга раҳмат айтаман, мени қўллаб-қувватлаган инсонларга миннатдорчилик билдираман”, – дейди Шохсанам Азамова.

 

-46кг
Олтин – Шохсанам Азамова
Кумуш – Зарингор Ҳусниддинова
Бронза – Ирода Маҳматмуратова
Бронза – Розия Шаробиддинова

 

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати