Skip to main content
Yangiliklar

Поп туманида ўқувчи ёшларга 175 млн. сўмлик спорт анжомлари топширилди

By 14.11.2020No Comments

Спорт – саломатлик гарови! Айниқса келажагимиз давомчилари бўлган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол бўлиб улғайишида спортнинг ўрни беқиёс.

Шу мақсадда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан Поп туманидаги мавжуд 73та умумтаълим мактаблари, қолаверса ҳудуддаги спорт мактабларининг тренер ва спортчиларига умумий қиймати 175 миллион сўмлик спорт анжомлари тарқатилди.

Бугун ушбу эзгу ташаббус доирасида Поп туманида юқори натижаларга эришиб келаётган спортчилар ва тренерларга совға топшириш маросими ҳам ташкил этилди. Унда иштирок этган Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник О.Атаходжаев, Поп тумани ҳокими А.Султонов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи М.Дадабоев, Поп тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори У.Эгамов бугун юртимизда ёшларга берилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, эртамиз эгаларига бундан оқилона фойдаланиб, билим эгаллаб, дунёни забт этишларини таъкидладилар.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати