Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова: “Ўзбекистон чемпионатига худди халқаро мусобақадек тайёргарлик олиб бордик”

By 26.11.2020No Comments

“Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик аъло даражада олиб борилди. Худди халқаро мусобақага тайёрлангандек шуғулландик. Пандемиядан кейин Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бордик.

Чемпионатнинг биринчи босқичида қорақалпоғистонлик Шинаргул Толегеновани мағлуб этдим. Сўнгра бухоролик Мадина Холмуродова билан жанг қилдим. Ярим финалда жиззахлик Мунира Холиқуловадан устун келдим. Финалда Севинч Шокировага қарши даянга чиқишим керак эди. Бироқ рақибам жангсиз ғалабани менга тақдим этди ва олти карра Ўзбекистон чемпионига айландим. Бундан жуда ҳам хурсандман.

Мамлакат чемпионати юқори даражада ташкил этилгани кўриниб турибди. Шароитлар аъло даражада. Қолган спортчиларга ҳам омад тилайман”, – дейди Нигора Турсунқулова.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати